Бекободда ота ва ўғил ис газидан заҳарланиб вафот этди
Ота 44, ўғли эса 12 ёшда бўлган. Туман ҳокими бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш бўйича махсус комиссия тузди.
Тошкент вилоятининг Бекобод туманида ис газидан заҳарланиш ҳолати кузатилди.
Бахтсиз ҳодиса туманнинг Мустақиллик маҳалласидаги хонадонлардан бирида 18 октябр куни содир бўлган. Бунинг оқибатида 1981 йилда туғилган Д.Т. ҳамда унинг 2012 йилда туғилган ўғли Ф.И. вафот этган.
2024 йил 28 октябр куни Бекобод тумани ҳокимининг бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш ва оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирларига доир қарори қабул қилинган. Ҳужжат билан бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш бўйича махсус комиссия тузилган.
Аввалроқ Нукус шаҳрида эр-хотин ва уларникига меҳмонга келган йигит иситиш қозонхонаси мўрисидан чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этганди.
Мавзуга оид
15:57 / 07.11.2024
Ис гази қандай қилиб инсонлар ўлимига сабаб бўлади? ФВВ масъули изоҳ берди
08:24 / 28.10.2024
Қорақалпоғистонда уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди
20:33 / 14.10.2024
Ўзбекистон ФВВ кунлар совиши туфайли огоҳлантириш билан чиқди
17:18 / 08.07.2024