Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Медведев Россияда рус тилини билмайдиган болаларни мактабга қабул қилмасликни таклиф этди
Мигрантларнинг тил билмайдиган фарзандлари таълимнинг умумий даражасига путур етказаётгани таъкидланди.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев мигрантларнинг рус тилини билмайдиган фарзандларини мактабга қабул қилмасликни таклиф этди.
Медведевнинг давлат миграция сиёсати бўйича йиғилишдаги нутқи унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинди.
«Бир ҳолат тез-тез муҳокама қилиняпти. Рус тилини билмайдиган болалар мактаблар ва бошқа таълим муассасаларига қабул қилинмоқда. Бундан таълимнинг умумий даражасига путур етяпти. Буни ҳамма билади ва бунга барҳам бериш вақти келди», деди у.
Аввалроқ, мигрант болалар Россия мактабларига қабул қилинишидан олдин рус тилида имтиҳон топшириши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Давлат Думаси спикери ўринбосари Ирина Яровая сўзларига кўра, «Мактабларга қабул қилинадиган болаларнинг рус тилидан билимини мажбурий синовдан ўтказиш зарур. Шунингдек, бола мактабга боришдан олдин ҳам тайёргарликдан ўтиши, қайси тилда материал ўрганиши, ўқитувчи ва тенгдошлари билан мулоқот қилишини аниқ билиши керак».
Унинг таъкидлашича, Давлат Думаси қонунчиликка шу ҳақдаги ўзгартиришларни тайёрламоқда.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025