Саҳрои Кабирни кўкаламзорлаштириш Ер иқлимига қандай таъсир қилади?
Олимлар Ердаги энг машҳур саҳро ўтмишини ўрганиб чиқди. Бу келажакда кутилаётган иқлим ўзгаришларини прогноз қилишга ёрдам беради.

Африкадаги Саҳрои Кабир чўли ҳақида гап кетганда кўпчиликнинг тасаввурида бепоён қумлик гавдаланади. Бу ер ўсимликлар дунёси учун ўта оғир муҳит бўлса-да, унда яшиллик йўқ эмас. Phys.org нашрининг ёзишича, ҳудудда ўсимликлар ўсиши даражаси минг йиллар давомида гоҳ ошиб, гоҳ пасайиб келган.
Чўлдаги “яшил” даврлардан бири 5000−11000 йил аввал, голоцен даврининг биринчи ярмида содир бўлган. Ёзда қуёшнинг жойлашуви Ер перигелийси билан тўғри келгани сабабли (сайёра Қуёшга энг яқин нуқтада бўлганда), шимолий ёз давомида (июндан августгача) қуёш радиациясининг кучайиши тропик минтақаларда, ўрта ва юқори кенгликларда мавсумийликни ўзгартириб юборган. Тахминларга кўра, Шимолий яримшардаги муссонларнинг кучайиши бутун Африка бўйлаб намлик даражаси ошишида муҳим рол ўйнаган ҳамда Саҳрои Кабирда доимий яшил буталарнинг ўсиши учун қулай шароит яратган.
Саҳрои Кабирни кўкаламзорлаштириш иқлимни қандай ўзгартиради?
Янги тадқиқот доирасида италиялик олимлар Саҳрои Кабирнинг фаол яшиллашиш даврини қайта яратувчи иқлим моделларини ўрганиб чиқди, шунингдек, бу ҳодисанинг Ер иқлимига кўрсатган таъсирини таҳлил қилди. Уларнинг хулосасига кўра, саҳро ҳудудларининг яшиллашуви Шимолий яримшарда атмосфера айланишига йиллик таъсир кўрсатиши мумкин, айниқса, Африка муссонлари ривожланадиган шимолий ёз пайтида бу таъсир яққол сезилади.
Африкадаги ўзгаришлар Шимолий яримшар минтақаларида аномал иқлимга олиб келган: Скандинавия ва Шимолий Америкада ҳаво илиқроқ ва қуруқроқ бўлган, Ғарбий Европада қиш совуқроқ, ёз эса иссиқроқ бўлган, Марказий Европада умумий исиш кузатилган, Ўрта ер денгизи ҳудуди совуқ ва ёмғирли боълган, Марказий Осиёда эса қиш илиқ, ёз совуқ бўлиб, йил давомида ёғингарчилик миқдори ортган.
Тадқиқот гуруҳи иқлим ўзгаришларини Уокер атмосфера айланиши ва Шимолий Атлантика тебранишлари билан изоҳлади. Шарқий Ўрта денгиз, Шимолий Африка ва Шимолий Американинг қутбий ҳудудларида ёз фасли доимий илиқроқ ва қуруқроқ бўлиб қолди, Шимолий, Марказий ва Шарқий Европа, шунингдек, Шимолий Американинг шарқий қисмида эса аксинча, салқинроқ ва намроқ.
Олимлар томонидан кўриб чиқилган иқлим ўзгаришлари минг йиллар давомида сақланиб қолган, бунга чанг чиқиндиларининг 80 фоизга қисқариши сабаб бўлган. Албедо (жисмнинг нур қайтариш қобилияти) кўрсаткичининг чўллар учун 0,30 фоизга, бутазорлар учун 0,15 га пасайгани тропик минтақаларда исиш жараёни кучайганидан далолат беради.
Сўнгги ҳисоботларда иқлим ўзгариши узоқ вақтдан бери шаклланган об-ҳаво шароитларига таъсир кўрсатаётгани алоҳида таъкидланмоқда: бутун Африка бўйлаб об-ҳаво тизимларининг шимолга силжиши Саҳрои Кабир бўйлаб ёғингарчиликни кўпайтирмоқда ва ўсимлик майдонлари пайдо бўлишига олиб келмоқда. Илгари нисбатан ҳосилдор бўлмаган бу ҳудудда ҳаёт даражаси ошмоқда.
Мавзуга оид

22:45 / 03.05.2025
Ҳафта бошида ҳаво ҳарорати кўтарилади

16:43 / 20.04.2025
Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш бўйича илғор ёндашувлар тақдим этилди

12:35 / 17.04.2025
Айрим ҳудудларда ҳарорат нол даражагача пасаяди. Боғдорлар ва деҳқонлар нима қилиши керак?

17:50 / 29.03.2025