Жаҳон | 00:51 / 06.11.2024
2830
2 дақиқада ўқилади

Boeing ходимлари иш ташлашни тўхтатди ва корпорациянинг янги шартларини қабул қилди

Касаба уюшмларининг аксарияти кейинги тўрт йилда иш ҳақини 38 фоизга ошириш таклиф этилган янги келишув учун овоз берди.

Фото: AP Photo

Boeing заводи ишчилари авиаконцерн раҳбариятининг янги таклифини қабул қилди ва қарийб 2,5 ярим ойдан бери давом этиб келаётган иш ташлашни тўхтатди.

Қайд этилишича, касаба уюшмларининг аксарияти (59 фоизи) кейинги тўрт йилда иш ҳақини 38 фоизга ошириш таклиф этилган янги шартнома учун овоз берган.

Аввалига концерн ишчилар маошини 25 фоизга оширишни таклфи қилганди, кейинроқ ушбу таклиф 35 фоизгача кўтарилди. Касаба уюшмалари бўлса ходимлар маошини 40 фоизга оширишни талаб қилди. Авиаконцерн иш ташлаш бошланиши билан ходимларининг 10 фоиз штати қисқаришини маълум қилганди — бу 17 мингга яқин иш ўрни демак.

Касаба уюшмаларига кўра, эришилган келишув доирасида ўртача ходим йилига 119 минг доллар маош олади (ҳозирда 75,6 минг долларни ташкил этади).

«Бу ғалаба. Биз бошимизни баланд тутишимиз керак. Энди вазифамиз — ишга қайтиш. Охирги ойлар барчамиз учун қийин кечганига қарамай, барчамиз — битта жамоанинг аъзосимиз», — дейди касаба уюшмаларининг бош музокарачиси Жон Холден. 

Boeing ишчилари 13 сентябр куни иш ташлаш эълон қилганди. Улар ўз маошларининг 40 фоизга оширилиши ва 10 йил олдин бекор қилинган пенсия қайта тиклашни талаб қилди. 2014 йилда бекор қилинган пенция режасини қайта тиклаш янги шартномада кўзда тутилмаган. 

Bloomberg таҳлилчиларининг ҳисоб-китобларига кўра, иш ташлашлар Boeing компаниясига ҳар куни 100 миллион доллар зарар келтирган.

Мавзуга оид