Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода 1 млрд сўмдан зиёд электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди
Бухоро шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда якка тартибдаги тадбиркорга тегишли қурилиш биноси шартномасиз электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди.
Энергетика хавфсизлиги ойлиги доирасида «Ўзэнергоинспекция» ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини бартараф этиш ва олдини олиш борасида назорат тадбирларини амалга оширмоқда.
Хусусан, Бухоро шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда «Т.М.» якка тартибдаги тадбиркорга тегишли қурилиш биноси шартномасиз электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, таъминот корхонасига 1 млрд 94 млн сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Мавзуга оид
08:52 / 27.05.2025
1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган музлаткич омбори аниқланди
08:40 / 23.05.2025
Тошкентдаги қурилиш объектида 1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025