Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан “Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган ишчи гуруҳи йиғилиши ўтказилди.
Иккинчи ўқишга тайёрланаётган мазкур қонун лойиҳаси билан Жиноят-процессуал, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Бюджет кодексларига Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш, давлат молиявий назоратини амалга ошириш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Йиғилишда қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан берилган бир қатор таклифлар чуқур таҳлил қилинди. Улар асосида лойиҳадаги нормалар маромига етказилди.
Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши жиноятларни тергов қилиш ва бюджет қонунчилиги соҳасида давлат органларининг ваколатларини қонун ҳужжати билан мустаҳкамлашга, қонун нормаларини аниқ ва бир хилда қўлланилишига ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга хизмат қилади.
Мавзуга оид
22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
17:21 / 05.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
08:38 / 05.04.2025
Жиноят содир этиб, қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда ушланди
09:16 / 20.03.2025