Биржага чиқарилаётган пропаннинг бошланғич нархига нисбатан чеклов ўрнатилди
Рақобат қўмитаси биржага чиқарилаётган пропаннинг бошланғич нархига нисбатан 20 фоизлик спред (чеклов) ўрнатди. Ушбу ёқилғи нархи охирги 5 ой ичида қарийб 2 баробаргача қимматлашиб кетганди.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Республика товар-хомашё биржасида пропан нархининг юқори чегарасини белгилади. Бу ҳақда бир нечта бозор иштирокчиларига таяниб Spot хабар берди.
Қайд этилишича, қўмитанинг 5 ноябрдаги топшириғига кўра, чоршанба кунидан бошлаб суюлтирилган газ учун бошланғич нархига нисбатан 20 фоиз миқдорида чеклов (спред) жорий этилган.
Ушбу қарор нархларга сезиларли таъсир қила бошлаган. Хусусан, 6 ноябр кунги савдоларда пропаннинг ўртача нархи тоннасига 1,2 млн сўмдан кўпроққа пасайиб, 8,9 млн сўмгача арзонлашган.
Аввалроқ, 5 июндан 5 ноябргача бўлган даврда биржа савдоларида пропаннинг 1 тоннаси 5,3 млн сўмдан 10,2 млн сўмгача ёки 91,4 фоизга ошгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
11:20 / 22.11.2024
“Қани депутатлар, нега қарамаяпти?” — пропан нархидан ҳайдовчилар хавотирда
07:31 / 12.11.2024
Октябрда айрим автомобиллар нархи бироз пасайди
13:10 / 02.11.2024
Октябрда 1 порция ош нархи қанча бўлгани айтилди
15:40 / 30.10.2024