Ҳиндистонда уч кун ичида 10 та фил нобуд бўлди
Филлар ҳосиллари нобуд бўлаётган норози фермерлар томонидан заҳарланган бўлиши мумкинлиги ҳақида тасдиқланмаган хабарлар тарқалди. Аммо ҳукумат амалдорларининг айтишича, қасддан заҳарлашнинг ҳеч қандай аломатлари аниқланмаган.
Ҳиндистон миллий боғида уч кун ичида 10 та филнинг нобул бўлиши табиат ҳимоячиларини ташвишга солиб қўйди, деб хабар беради BBC. 13 та филдан иборат тўдага кирган ҳайвонлар 29-31 октябр кунлари Мадҳя-Прадеш штатидаги миллий боғ ҳудудида нобуд бўлган.
Дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, филлар ўлимига улар замбуруғ билан заҳарланган тариқни истеъмол қилгани сабаб бўлган бўлиши мумкин. «Токсикологик ҳисоботда филлар кўп миқдорда чириган тариқ ва дон еб қўйгани кўрсатилган», — дейди ҳайвонлар ўлими бўйича терговга раҳбарлик қилаётган қишлоқ хўжалиги масъули Л.Кришна Мурти.
Дастлаб, филлар ҳосиллари нобул бўлаётган норози фермерлар томонидан заҳарланган бўлиши мумкинлиги ҳақида тасдиқланмаган хабарлар тарқалди. Аммо ҳукумат амалдорларининг айтишича, қасддан заҳарлашнинг ҳеч қандай аломатлари аниқланмаган.
Таҳлил натижаларида келтирилишича, ўлган филлардан олинган намуналар уларда циклопиазон кислотаси — замбуруғли нейротоксин борлигини кўрсатган. Тахминларга кўра, улар қурғоқчил ҳудудларда, жумладан, Ҳиндистон, Покистон ва Филиппин, шунингдек, Ғарбий Африканинг айрим ҳудудларида етиштириладиган тариқни кўп миқдорда еб қўйган.
Сентябр охирларида Ботсвана 20 минг бош филни ўлдириш ҳақида ўйлаётгани тўғрисида хабар берилганди. Мамлакат сўнгги 50 йилдаги энг даҳшатли қурғоқчиликдан азият чекяпти. Одамлар оч қолмоқда ва фил гўшти муҳтожларни озиқ-овқат билан таъминлашга ёрдам бериши мумкин.
Мавзуга оид
20:58 / 19.11.2024
Путин Ҳиндистонга боради
16:43 / 17.11.2024
Ҳиндистон биринчи гипертовушли ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди
16:50 / 16.11.2024
Ҳиндистонда ҳаво ифлосланиши кучайиб кетганидан Тож Маҳал кўринмай қолди
17:36 / 14.11.2024