Кашмир Ҳиндистонни махсус автономия мақомини тиклашга чақирувчи резолюцияни қабул қилди
Жамму ва Кашмир Ҳиндистон шимолида жойлашган, мамлакатдаги аҳолисининг аксарият қисмини мусулмонлар ташкил этувчи ягона ҳудуддир. У 2019 йилгача махсус автономия мақомига эга эди.
Ҳиндистон томонидан назорат қилинадиган Кашмир минтақавий қонунчилик органи федерал ҳукуматдан ҳудуднинг махсус автономия мақомини қайта тиклашни талаб қилувчи резолюцияни қабул қилди, деб хабар беради Associated Press.
Қайд этилишича, ассамблея бинодаги шовқинли чиқишларга қарамай, кўпчилик овоз билан резолюцияни қабул қилган. «Ассамблея Ҳиндистон ҳукуматини Жамму ва Кашмир халқининг сайланган вакиллари билан махсус мақомни қайта тиклаш бўйича диалогни бошлашга чақиради», — дейилади резолюцияда.
Жамму ва Кашмир Ҳиндистон шимолида жойлашган, мамлакатдаги аҳолисининг аксарият қисмини мусулмонлар ташкил этувчи ягона ҳудуддир. Минтақа 1947 йилда Покистон ва Ҳиндистон ташкил этилганидан бери иккала давлат ўртасидаги низоли ҳудудга айланган.
Жамму ва Кашмир 2019 йилгача махсус автономия мақомига эга эди. Унга кўра, Жамму ва Кашмирдан ташқарида яшовчи Ҳиндистон фуқароларига ушбу ҳудуддан ер сотиб олиш ва у ерда доимий жойлашиш тақиқланган. Шунингдек, Ҳиндистон парламенти томонидан мудофаа, ташқи ишлар, молия ва алоқа билан боғлиқ бўлмаган барча қарорлар ҳудуд органлари томонидан тасдиқланиши керак эди. Ўша йилнинг август ойида Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди администрацияси Жамму ва Кашмир штати автономия мақомидан маҳрум қилди. У ерда норозиликлар тўлқинлари бўлиб ўтди, аммо қон тўкилишигача бормади.
Мавзуга оид
20:58 / 19.11.2024
Путин Ҳиндистонга боради
16:43 / 17.11.2024
Ҳиндистон биринчи гипертовушли ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди
16:50 / 16.11.2024
Ҳиндистонда ҳаво ифлосланиши кучайиб кетганидан Тож Маҳал кўринмай қолди
17:36 / 14.11.2024