Ўзбекистон | 12:10 / 08.11.2024
17231
1 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари нисбатан салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистон бўйича 8-10 ноябр кунларига об-ҳаво прогнози берилди.

Фото: Kun.uz

Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича нисбатан салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

"Ўзгидромет" хабарига кўра, кундуз кунлари ҳаво ҳарорати +8...+13 даража, баъзи жойларда +15 даражагача, кечалари +0...+5 даража атрофида бўлади.

Ушбу кунларда республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида айрим жойларда бугун кундузи бироз ёмғир ёғиши, шимолда бироз ёғингарчилик (ёмғир, ҳўл қор) бўлиши мумкин.

Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Пойтахтда бугун ва дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари асосан +0...+3 даража, кундуз кунлари +10...+13 даража бўлади.

Мавзуга оид