Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда экскаватор газ қувурига шикаст етказиши оқибатида минглаб хонадонлар газдан узилди
Экскаватор газ қувурига шикаст етказиши оқибатида Яккасарой ва Миробод туманларининг айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 8 ноябр куни Яккасарой тумани Бобур кўчасида қазиш ишларини олиб бораётган экскаватор иш жараёнида ўрта босимли газ қувурини узиб юборган.

Бунинг оқибатида Яккасарой туманида жойлашган кўп қаватли бинолардаги 2400 та ва 1100 та ерли хонадон, шунингдек, Миробод туманининг Нукус, Абдулла Қаҳҳор, Дамариқ ва Ҳамид Сулаймон кўчалари истеъмолчилари вақтинча табиий газ тармоғидан ўчирилган.
«Таъмирлаш ишлари якунлангач табиий газ таъминоти босқичма-босқич тикланади», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 6 ноябр куни Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги «Боғистон» МФЙ ҳудудидан ўтувчи газ қувурига Cobalt автомашинаси бориб урилганди. Ҳодиса оқибатида 700 та аҳоли хонадони ва 3 та улгуржи истеъмолчининг табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилган эди.
Мавзуга оид
19:56 / 01.03.2025
Табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр 1 апрелга қадар узайтирилди
21:26 / 16.02.2025
Ўзбекистонда икки ярим ойда 327 млрд сўмлик газдан ноқонуний фодаланилди
19:06 / 04.01.2025
Самарқандда 1,33 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди
16:16 / 17.12.2024