Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда полиция «анъанавий қадриятлар»ни мустаҳкамлашни бошлайди
Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги ҳужжат тайёрлади, унга кўра полициянинг ваколатлари кенгайтирилади. Бундан буён полициянинг вазифалари қаторига «анъанавий маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш» ҳам киради.
Россия полициясининг ваколатлари кенгайтирилади — Россия Ички ишлар вазирлиги буйруқ лойиҳасини тайёрлади, унга кўра ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ваколатлари бундан буён «анъанавий маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш»ни ўз ичига олади. Тегишли ҳужжат норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида 8 ноябр, жума куни эълон қилинди.
Тушунтириш хатида таклиф этилаётган ўзгартиришлар бюджет тизимининг даромадлари ёки харажатларига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслиги, Ички ишлар вазирлигининг қўшимча вазифалари учун ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилиши қайд этилган. Вазирлик «анъанавий қадриятларни мустаҳкамлаш ва асраб-авайлаш» билан қандай шуғулланиши аниқ эмас.
Ҳозирги вақтда Россия Ички ишлар вазирлигининг вазифалари россияликлар ва чет эл фуқароларининг ҳаёти, соғлиғи, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартиби ва мулкини ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлигини таъминлашдан иборат.
Россияда «анъанавий қадриятлар» ҳимояси
«Анъанавий қадриятлар» таърифи 2022 йил август ойида Россия президенти Путин томонидан тасдиқланган давлат сиёсати тамойилларида берилган. У ерда қуйидаги қадриятлар санаб ўтилган: ватанпарварлик, мустаҳкам оила, маънавиятнинг моддий нарсалардан устунлиги, тарихий хотира, авлодлар давомийлиги, шунингдек, Россия халқларининг бирлиги.
«Анъанавий қадриятларга номувофиқлик» ижтимоий ва маданий соҳаларда таъқибларга асос бўлди. «Россиянинг анъанавий қадриятлари»га таҳдидлар қаторида экстремистик ва террористик ташкилотлар, АҚШ ва бошқа дўст бўлмаган давлатлар, бир қатор трансмиллий корпорациялар ва хорижий нотижорат ташкилотлари ҳам тилга олинади.
Сентябр ойининг ўрталарида Россия ҳукумати россияликлар учун бегона қадриятларни илгари сураётган давлатлар рўйхатини тасдиқлади. Рўйхатга 47 та давлат, жумладан, АҚШ, Канада, Украина ва Европанинг аксарият давлатлари, Япония, Жанубий Корея ва Австралия киради.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025