Ўзбекистон | 07:59 / 11.11.2024
2990
1 дақиқада ўқилади

“Яшил энергия” учун аҳолига салкам 9 млрд сўм субсидия берилди

2024 йилнинг 9 ойида 6 минг нафардан ортиқ фуқарога 8,9 миллиард сўмлик субсидия ҳисобланди. 

Фото: Kun.uz

Солиқ қўмитаси хабарига кўра, 2023 йил 1 апрелдан “Қуёшли хонадон” дастури доирасида хонадонига қуёш панелларини ўрнатган жисмоний шахсларга қуёш панели орқали ишлаб чиқарилган ва ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт соати учун 1000 сўмдан субсидия ажратилиши белгиланган.

2024 йилнинг январ-сентябр ойларида 6 минг нафардан ортиқ жисмоний шахс ушбу дастурдан фойдаланиб, электр тармоқларига ўтказилган қуёш энергияси учун 8,9 миллиард сўм (8,9 миллион кВт/соат) давлат бюджетидан субсидия олган.

Субсидиянинг энг катта қисми қуйидаги ҳудудларга тўғри келмоқда:

  • Хоразм вилояти — 2,1 миллиард сўм;
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 1,5 миллиард сўм;
  • Тошкент шаҳри — 1,2 миллиард сўм.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид