Ўзбекистон | 10:50 / 12.11.2024
3574
2 дақиқада ўқилади

Коммунал тўловларни ундириш тартиби ўзгармоқда

Президент томонидан «Айрим қонун ҳужжатларига коммунал тўловларни суд орқали ундиришда қулайликлар яратишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун имзоланди.

Киритилаётган қўшимчалар билан кўп квартирали уйнинг жойлари мулкдорларидан мажбурий бадаллар ва тўловларни ундириш ҳақида талаб арз қилинганда суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризага қуйидагилар ҳам илова қилиниши белгиланмоқда

1) кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорлари умумий йиғилишининг кўп квартирали уйни бошқариш усулини танлаш тўғрисидаги қарорининг кўчирма нусхаси;
2) кўп квартирали уйни бошқариш шартномасининг кўчирма нусхаси -  кўп квартирали уйни бошқариш органи томонидан шартнома асосида амалга оширилган тақдирда;
3) қарз юзага келган давр кўрсатилган қарз ҳисоб-китоби;
4) қарзни узиш тўғрисидаги талабнинг қарздорга топширилганлигини тасдиқловчи маълумотлар.

Шунингдек, кўп квартирали уйларни бошқариш органлари ўзлари кўрсатган хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни ундириш ҳақидаги даъволар, аризалар ва шикоятлар билан фуқаролик ишлари бўйича судларга ҳамда иқтисодий судларга мурожаат қилишда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилинади. Бунда, уларнинr талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади.

Мавзуга оид