Жаҳон банки вакили Ўзбекистоннинг COP29’даги павилёни билан танишди
Жаҳон банкининг Ўзбекистон атроф-муҳити бўйича глобал директори Валери Ҳикей қўшма ҳамкорлик ва COP29 глобал иқлим конференцияси доирасида тақдим этилган мамлакат Миллий павилёни ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
«Афсуски, Ўзбекистонда Марказий Осиёнинг энг муҳим хавфларидан бири – Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ муаммо мавжуд. Ўзбекистон бу борада президент Шавкат Мирзиёев ва вазир Азиз Абдуҳакимов бошчилигида вазиятни ўзгартиришга қаратилган чора-тадбирлар кўрмоқда.
Жаҳон банки Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишдан ва ўз тажрибасини бошқа мамлакатлар билан ўртоқлашишдан мамнун.
Айтишим керакки, бу ерда жуда кўп павилёнлар бор, лекин Ўзбекистон павилёни нафақат эстетик нуқтайи назардан, балки экологик нуқтайи назардан ҳам жуда гўзалдир. Чунки бу павилён анъанавий қурилиш услублари қанчалик ақл бовар қилмас ва бардошли эканини кўрсатади», дейди Жаҳон банки вакили.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил феврал ойида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов Валери Ҳикей билан учрашиб, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни яратиш ва чиқиндилар билан боғлиқ бир қатор долзарб масалаларни муҳокама қилган эди.
Мавзуга оид
16:47
Дарахтларга кимёвий воситалар билан шикаст етказганлик учун жавобгарлик белгиланди
17:14 / 20.11.2024
Чирчиқ шаҳрида 4 туп ёнғоқни кесган шахс табиатга 247 миллион сўм зарар етказди
13:55 / 20.11.2024
2025 йил “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди
17:25 / 15.11.2024