Лондонда Ўзбекистон дунёдаги энг яхши янги сайёҳлик йўналиши сифатида тан олинди
Туризм индустриясидаги энг йирик тадбир WTM-2024 доирасида Лондондаги дунёга машҳур Tate Modern кўргазма галереясида Wanderlust Reader Travel Awards 2024 маросими бўлиб ўтди.
Буюк Британиянинг сайёҳлари орасида машҳур бўлган, туризм мавзусини ёритишга ихтисослашган Wanderlust журнали ўқувчиларининг фикрича, Ўзбекистон "Энг орзу қилинган ривожланаётган манзил" (Most Desirable Emerging Destination) номинациясида ғолиб деб топилди ва мукофот билан тақдирланди.
Ушбу номинацияда 10 та давлат даъвогарлик қилди ва якунда бош совринга Ўзбекистон муносиб кўрилди.
1993 йилдан буён чоп этиб келинаётган Wanderlust журнали дунёдаги етакчи сайёҳлик босма нашрларидан бири ҳисобланади. Журнал босма шаклда ва электрон форматда ўқувчиларга тақдим этилади.
Мавзуга оид
15:17 / 11.11.2024
Италиянинг Помпей шаҳри харобаларига саёҳатчилар ташрифи чекланади
09:40 / 31.10.2024
Тошкентда "Ипак йўлида туризм" халқаро сайёҳлик ярмаркаси ўтказилади
15:10 / 29.10.2024
Лондон дезинформация учун РФнинг 3 агентлигига қарши санкциялар киритди
11:50 / 23.10.2024