Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоро амирлиги даврига тегишли қадимий тангаларни олиб чиқиб кетишга уринган шахс тўхтатиб қолинди
Божхона ходимлари томонидан тўхтатилган фуқаронинг қўл ва юк сумкаларидан ишлаб чиқарилганига 50 йилдан ошган жами 116 дона қадимий тангалар аниқланган.
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Бухоро амирлиги даврига оид қадимий тангаларнинг олиб чиқилишига чек қўйилди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, «Қарши аэропорти» чегара божхона пости орқали Қарши—Москва йўналишидаги авиарейс билан учиб кетишни мақсад қилган фуқаро Х.Х.нинг ёнидаги қўл ва юк сумкалари рентген аппаратида божхона назоратидан ўтказилганда, божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, қадимий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган металл тангалар топилган.
«Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқилиши тақиқланган, ишлаб чиқарилганига 50 йилдан ошган жами 116 дона металлдан тайёрланган қадимий тангаларни мамлакатдан яширин тарзда олиб чиқаётган шахс вақтида тўхтатиб қолинди», — дейилади хабарда.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан маъмурий иш юритилиб, суд органларига юборилган.
Шунингдек, ушлаб қолинган қадимий тангалар Қашқадарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейига топширилган. Маданий мерос агентлигининг тегишли хулосасида Бухоро амирлиги даврида зарб этилган тангалар ҳам мавжудлиги қайд этилган.
«Қарши аэропорти» чегара божхона пости ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 10 та ҳолатда қиймати 10 миллион сўмдан ортиқ бўлган, тарихий аҳамиятга эга 168 дона маданий бойликларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний равишда олиб ўтилишининг олди олинган.
Аввалроқ Тошкент халқаро аэропортида божхона ходимлари томонидан 6 дона олтин қуймаси, қуйма тилла узук ва 7 дона хитой иероглифлари туширилган тангалар олиб ўтаётган шахс ушланган эди.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
16:04 / 26.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади
23:40 / 14.03.2025