Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Экспертлар: БМТнинг иқлим бўйича конференциялари «мақсадларга мос келмайди»
БМТнинг иқлим бўйича конференциялари «энди мақсадларга мувофиқ эмас», дейди олимлар ва сиёсатчилар жаҳон ташкилоти раҳбариятига мурожаатида. Улар уни «туб қайта кўриб чиқиш»га чақирди.
Таниқли олимлар ва сиёсатчилар Бирлашган Миллатлар Ташкилотини қазиб олинадиган ёқилғидан воз кечишни қўллаб-қувватламайдиган мамлакатларда БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича анжуманларини ўтказмасликка чақирмоқда. Бу чақириқ 15 ноябр, жума куни Бокуда бўлиб ўтаётган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича ҳадли конвенцияси (COP29) томонлар конференциясининг 29-сессияси доирасида эълон қилинган очиқ хатда келтирилган.
БМТ иқлим ўзгариши бўйича ҳадли конвенцияси ижрочи котиби Саймон Стил, БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ва БМТга аъзо давлатлар номига йўлланган мактубни БМТнинг собиқ бош котиби Пан Ги Мун, Ирландия собиқ президенти Мэри Робинсон, БМТ иқлим ўзгариши бўйича ҳадли конвенцияси собиқ ижрочи котиби Кристиана Фигерес ва бошқа экспертлар имзоладилар.
«Музокаралардан амалий ишларга ўтиш керак»
Имзоловчилар БМТ кўмир, нефт ва газдан бутунлай воз кечишни қўллаб-қувватламайдиган давлатларни истисно қилиш учун мезбон давлатлар учун қатъий танлаш мезонларини қўллаши керак, деб ҳисоблайди.
«COP энди мақсадга мувофиқ эмаслиги аниқ. Ҳозирги тузилма иқлим ўзгариши инсоният учун хавфсиз бўлишини таъминлашда зарур бўлган ўзгаришларнинг экспоненциал суръати ва миқёсига шунчаки мос кела олмайди», дейилади хатда.
Унинг муаллифлари COP жараёнларини тубдан қайта кўриб чиқишга чақирди. «Биз музокаралардан амалий ишларга ўтишимиз керак, бу COP'га келишилган мажбуриятларни бажаришга имкон беради ва энергияни шошилинч равишда ўтказиш ва қазиб олинадиган ёқилғидан воз кечишни таъминлайди», дейилади ҳужжатда.
COP29: иқлимни муҳофаза қилиш учун йилига 1,3 трлн доллар
БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича конференцияси (COP29) 29-сессияси доирасида дунёнинг қашшоқ мамлакатлари манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган иқлим дастурларини молиялаштириш бўйича янги келишув лойиҳаси йилига камида 1,3 триллион доллар ажратишни назарда тутади. 13 ноябр куни Бокуда чоп этилган 34 саҳифали ҳужжатда маблағларни таъминлашнинг аниқ вариантлари кўрсатилган, бироқ баъзи мунозарали масалалар ҳал этилмаган, деб таъкидлади AFP ахборот агентлиги.
Иқтисодий жиҳатдан энг кам ривожланган давлатлар - асосан Африкадагилар - камида 220 миллиард доллар ажратилишига эришмоқчи. Денгиз сатҳининг кўтарилишидан айниқса жабр кўраётган кичик орол давлатлари 39 миллиард доллар талаб қилмоқда.
Мавзуга оид
09:21 / 28.05.2025
Ўзбекистонда Яшил иқлим жамғармаси ваколатхонаси очилиши мумкин
10:48 / 22.05.2025
БМТ Ғарбий соҳилда дипломатларга қарата ўқ узилганини қоралади
21:49 / 21.05.2025
Сунъий интеллект дунёдаги ҳар тўртинчи иш ўрнига таъсир кўрсатмоқда — БМТ
20:16 / 20.05.2025