Ўзбекистон | 11:18
6350
1 дақиқада ўқилади

Нуриддин Исмоилов Қонунчилик палатаси cпикери этиб сайланди 

Тошкент шаҳрида янги чақириқ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи ташкилий мажлиси бошланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Парламент қуйи палатасининг биринчи мажлисини қонунга мувофиқ, Марказий сайлов комиссиясининг раиси З.Низомхўжаев очиб берди

Қонунчилик палатаси биринчи мажлисининг муваққат котибияти, саноқ комиссияси ҳамда овозларни ҳисоблаш электрон тизимидан фойдаланишни назорат қилувчи муваққат гуруҳ сайлаб олинганидан сўнг, депутатлар Қонунчилик палатаси биринчи мажлисининг кун тартибини тасдиқладилар. 

Мажлисда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, қуйи палата аъзолари Қонунчилик палатаси Спикери лавозимига номзод кўрсатиш учун депутатлар орасидан Сиёсий партиялар вакиллари кенгашини туздилар. 

Қисқа танаффусдан сўнг, Сиёсий партиялар вакиллари кенгашининг таклифига биноан, депутатлар яширин овоз бериш йўли билан ЎзХДП дан сайланган Нуриддин Исмоиловни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери этиб сайладилар. 

Мавзуга оид