Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда қўйлар подасини автомобил уриб юборди
Isuzu русумли транспорт воситаси 95 бош майда шохли молларни уриб юборгани маълум бўлди.
Қашқадарё вилоятида кўплаб қўйлар автомобил тагида қолиб нобуд бўлгани ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Қашқадарё вилояти ЙҲХБ бунга изоҳ бериб, қўйларни Isuzu русумли автомобил уриб юборганини тасдиқлади.
«17 ноябр куни Сурхондарё вилоятида яшовчи фуқаро А.С. бошқарувида бўлган Isuzu русумли транспорт воситаси Кўкдала тумани ҳудудидан ўтувчи «Ғузор-Самарқанд» йўлининг 105 километрида 95 бош майда шохли молларни уриб юборган», дейилади хабарда.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот берилмади.
Ҳолат юзасидан Кўкдала тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
11:56 / 28.05.2025
Сариосиёда 300 бош қўй жарликка қулаб нобуд бўлди
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
20:21 / 24.05.2025