ЕИ Гуржистон ҳукуматига ажратилган 121 млн еврони қайтариб олди
Брюссел Гуржистон ҳукуматига ажратилган молиявий ёрдамни бекор қилди ва бу маблағларни мамлакатдаги фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш учун ишлатади.
Европа Иттифоқи Гуржистон ҳукумати учун ажратилган 120 миллион евродан ортиқ маблағни бошқа мақсадларга йўналтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 18 ноябр, душанба куни Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел Брюсселда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи ташқи ишлар кенгаши йиғилишида матбуот анжуманида маълум қилди.
Октябр ойида Гуржистонда бўлиб ўтган парламент сайловлари мамлакатнинг «ҳозирги ҳукумат давридаги демократик чекинишини» тасдиқлаганига муносабат билдирган ҳолда, Европа Иттифоқи Гуржистон қуролли кучларини Европа тинчлик жамғармаси орқали қўллаб-қувватлашни бекор қилди, шунингдек, Гуржистонга тўғридан тўғри 121 миллион евро ажратишни тўхтатди, деди Боррел. Бу маблағлар «фуқаролик жамияти ва тўғридан тўғри гуржи халқига фойда келтирадиган дастурларга» йўналтирилади, деди Европа дипломатияси раҳбари.
Сайловда «нима бўлганини диққат билан ўрганиш» учун Брюссел Гуржистонга сиёсий миссия юборади ва сайловлар бузилишига ўз баҳосини тақдим этиш учун Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюронинг Гуржистондаги сайловни кузатиш миссияси раҳбари таклиф этилади.
«Гуржистон орзуси» етакчилари Гуржистон халқининг интилишлари ва мамлакатнинг ЕИга кириш мақсадига зид ҳаракат қилиб, мамлакатни Европа Иттифоқи йўлидан узоқлаштирди», деди Жозеп Боррел. «Мен ўтган йили Гуржистонга ташрифим чоғида айтганимни такрорламоқчиман: Гуржистон учун Европа Иттифоқининг эшиги очиқ қолади».
Гуржистонда 30 та участкада сайлов натижалари бекор қилинди
Гуржистонда район суди 30 та сайлов участкасида овоз бериш махфийлиги бузилгани учун парламент сайловлари натижаларини бекор қилди, деб хабар берди мустақил матбуот 5 ноябр куни.
Суд Гуржистон жанубидаги Тетрицкаро ва Цалкска районларидаги учта тасодифий сайлов участкасидан бюллетенлар билан овоз бериш ҳолатини тиклади. Тажриба натижасида маълум бўлишича, сайлов бюллетенининг орқа томонида партия маркер белгиси кўринган. Бу шуни англатадики, сайлов бюллетени КОИБга (овозларни санаш машинаси) киритилганда, яқин атрофда турган одамлар сайловчи кимга овоз берганини тушунишлари мумкин бўлган.
Гуржистон Марказий сайлов комиссияси район судининг қарори устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга, бироқ экспертларнинг айтишича, прецедент аллақачон юзага келган.
Мавзуга оид
22:49 / 18.11.2024
Гуржистон президенти парламент сайловларидаги қонунбузарликлар сабаб Конституциявий судга даъво киритади
14:00 / 16.11.2024
Гуржистонсиз 30 йил: Абхазия ва Жанубий Осетия қандай яшамоқда?
11:37 / 15.11.2024
ЕИ биринчи марта қуролни биргаликда сотиб олишни молиялаштиради
08:08 / 14.11.2024