Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Крокус»да теракт содир этганликда айбланаётганлар яна 3 ой ҳибсда қолади
Тожикистоннинг тўрт нафар фуқаросига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси яна узайтирилди.
Россия пойтахти Москва шаҳрининг Басманний суди дастлабки тергов органларининг «Крокус Сити Холл»да террорчилик ҳаракатини содир этганликда айбланаётган шахсларни ҳибсда сақлаш муддатини узайтириш ҳақидаги илтимосини қаноатлантирди.
«Далержон Мирзоев, Саидакрам Ражабализода, Шамсидин Фаридуни ва Муҳаммадсобир Файзовга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги илгари танланган эҳтиёт чораси 2025 йил 22 февралгача узайтирилсин», дейилади суд қарорида.
Маҳкама ёпиқ эшиклар ортида ўтди.
Аввалроқ, бу айбланувчиларнинг ҳибсда қолиш муддати 22 ноябргача узайтирилган эди.
Москва яқинидаги «Крокус Сити Холл» концерт залидаги теракт 22 март куни содир бўлди, ҳужумчилар бинодаги одамларга қарата автоматлардан ўқ узди ва залга ўт қўйди. Оқибатда 145 киши ҳалок бўлди. Теракт содир этганликда гумонланаётган тўрт нафар йигит 23 март куни Брянск вилоятида қўлга олинди. Улар Тожикистон фуқаролари экани таъкидланмоқда.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025