Иқтисодиёт | 13:44 / 21.11.2024
5919
2 дақиқада ўқилади

2025 йилда бюджет тақчиллиги қандай қопланади?

Кейинги йилдаги консолидациялашган бюджет тақчиллиги 49,3 трлн сўм бўлиши кутиляпти. Бу ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоизини ташкил этади.

Фото: Kun.uz

2025 йилда консолидациялашган бюджет 49,3 трлн сўм (ЯИМга нисбатан 3 фоиз), 2026-2027 йиллардаги мўлжалларда мос равишда 55,5 трлн сўм (ЯИМга нисбатан 3 фоиз) ва 64,1 трлн сўм (ЯИМга нисбатан 3 фоиз) тақчиллик билан прогноз қилиняпти. Бу ҳақда «Фуқаролар учун бюджет» нашрининг кейинги йил учун ишлаб чиқилган лойиҳасида келтириб ўтилган.

Консолидациялашган бюджет тақчиллигини (49,3 трлн сўм) қоплаш ва 46,1 трлн сўм миқдоридаги асосий қарзни сўндириш учун қуйидаги манбалардан фойдаланиш кўзда тутилган:

Ташқи:

  • халқаро молия институтларининг кредитлари ва евробондлар чиқариш – 38,3 трлн сўм;
  • давлат мақсадли дастурларини амалга ошириш учун қарзлар – 18,8 трлн сўм.

Ички:

  • давлат ғазначилик облигацияларини чиқариш – 25,2 трлн сўм;
  • давлат активларини хусусийлаштиришдан тушумлар – 10 трлн сўм;
  • аввалги йилларда берилган бюджет ссудаларининг қайтиши – 3,1 трлн сўм.

Аввалроқ, Ўзбекистон 2025 йилда 5,5 млрд доллар ташқи қарз жалб қилмоқчи экани хабар қилинганди. Ушбу маблағнинг 3 млрд доллари давлат бюджетини қўллаб-қувватлашга, 2,5 млрд доллари эса инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади. Кейинги йилда Ўзбекистон номидан 30 трлн сўмлик давлат қимматли қоғозлари чиқарилиши ҳам кўзда тутиляпти.

Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид