Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гуржистон парламенти президентлик сайлови санасини белгилади
Президент сайлови биринчи марта тўғридан-тўғри овоз бериш йўли билан эмас, балки сайловчилар коллегияси томонидан ўтказилади.
Гуржистон парламенти 14 декабрга президентлик сайловини белгилади, деб хабар берди «Интерфакс».
«Президент сайлови биринчи марта тўғридан-тўғри овоз бериш йўли билан эмас, балки парламент аъзолари ҳамда Аджария ва Абхазия Олий Кенгашлари ҳамда маҳаллий маъмурият вакилларидан иборат ташкил этилган сайловчилар коллегияси томонидан ўтказилади», деди спикер Шалва Папуашвили.
Унинг эслатишича, амалдаги президент Саломе Зурабишвилининг олти йиллик ваколати 16 декабрда тугайди, шунинг учун Конституцияда белгиланган муддатларда сайлов ўтказиш зарур.
Мавзуга оид
13:16 / 27.05.2025
Гуржистон Мустақиллиги кунида Тбилисида намойишлар тинч ўтди
10:53 / 24.05.2025
Гуржистонда мухолифат етакчиларидан бири Жапаридзе ҳибсга олинди
12:16 / 19.05.2025
Руминияда президентлик сайловида Бухарест мэри ғалаба қозонди
11:44 / 19.05.2025