Ле Пен Франция ҳукумати истеъфосини қўллаб-қувватлаши мумкин
Ўнг «Миллий бирлашув» партияси раҳбари Марин Ле Пен, агар Франция вазирлар маҳкамаси мамлакат бюджети лойиҳасидаги «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтса, унга билдириладиган ишончсизлик вотумини қўллаб-қувватлашини айтди.
Ўта ўнг «Миллий бирлашув» партияси етакчиси Марин Ле Пен Франция ҳукумати «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтса, унга билдириладиган ишончсизлик вотумини қўллаб-қувватлашини айтди. Бу ҳақда у 25 ноябр, душанба куни бош вазир Мишел Барне билан учрашувдан сўнг баёнот берди.
Ле Пеннинг ҳукумат билан асосий келишмовчиликлари ҳозирги кўринишида уни мутлақо қониқтирмайдиган бюджет лойиҳаси бўйича пайдо бўлди. Хусусан, сиёсатчининг сўзларига кўра, у Барне кабинети учун «қизил чизиқ» сифатида электр энергиясига солиқлар ошиши ва давлат пенсиялари ортиши мумкинлигини айтди. Бундан ташқари, Ле Пен Барне билан учрашувда келажакдаги миграция қонунини муҳокама қилди ва уни «жуда нозик» деб танқид қилди.
2024 йил октябр ойида Франция парламентидаги сўл ва ўта сўл партиялар коалицияси Барне ҳукуматига ишончсизлик вотумини овозга қўйган эди. Бироқ, ўшанда Ле Пеннинг «Миллий бирлашув» и овоз беришда бетараф қолди, бу эса вазирлар маҳкамасининг истеъфога чиқишига имкон бермади. Энди у янги сайловлар 2025 йилнинг июнида бўлиб ўтиши мумкинлигини айтди – парламентни аввалроқ тарқатиб юбориш мумкин эмас. Ipsos сўровига кўра, французларнинг 53 фоизи ҳукумат ўзгаришини истайди, бош вазир Барненинг рейтинги эса 36 фоизни ташкил этади.
Францияда ортиқча бюджет тақчиллиги мавжуд
2024 йил июн ойида Европа Комиссияси (ЕК) бюджет тақчиллигининг ҳаддан ташқари кўплиги сабабли ЕИнинг еттита давлатига нисбатан жазо чораларини қўзғатди. Унга Мишел Барненинг марказий ўнг ҳукумати ҳозирда камайтиришга ҳаракат қилаётган бюджет тақчиллиги 6 фоиз бўлган Франция ҳам киради.
Франция вазирлар маҳкамасининг режалари, хусусан, харажатларни 60 миллиард еврога қисқартиришни ўз ичига олади — бу Франция ялпи ички маҳсулотининг деярли 2 фоизини ташкил қилади.
Мавзуга оид
18:32 / 25.11.2024
Le Monde: Европа мамлакатлари яна Украинага қўшин юбориш эҳтимолини муҳокама қилмоқда
14:22 / 24.11.2024
Париж: Украина Россия ҳудудига SCALP ракеталари билан зарба йўллаши мумкин
22:35 / 23.11.2024
Францияда депутатларнинг Telegram аккаунтлари бузиб кирилгани юзасидан тергов бошланди
23:05 / 22.11.2024