Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар психоз ташхисини қўйишга ёрдам берадиган янги биомаркерни аниқлади
Рочестер университети тадқиқотчилари психозга чалинган беморлар мияси қобиғидаги сенсор соҳалар бир-бири билан кучсиз боғланганини аниқлашга муваффақ бўлди.
АҚШдаги Рочестер университети олимлари инсон миясида психознинг потенциал биомаркерини аниқлади. Тадқиқот натижаси Molecular Psychiatry илмий журналида чоп этилди.
Human Connectome Early Psychosis Project лойиҳаси доирасида тўпланган маълумотларни тадқиқ этиш асносида олимлар жамоаси 159 нафар иштирокчининг МРТ-тасвирларини ўрганиб чиққан. Уларнинг 105 нафарида психологик бузилиш тестгача бўлган беш йил давомида ривожланган.
Тадқиқотчилар психозга чалинган беморлар мияси қобиғидаги сенсор соҳалар бир-бири билан кучсиз ва таламусда — миянинг ретрансляцион ахборот станциясида кучли боғланганини аниқлади.
Ушбу фарқлар тана ҳаракатлари ва ҳиссиётларини қайта ишловчи соматомотор тармоқ ҳамда объектлар, юзлар ва мураккаб хусусиятларнинг тасвирларини генерация қилувчи визуал тармоқ билан чекланган. Мазкур икки тармоқдаги узилиш белгиларини бирлаштириш тадқиқотчиларга «сомато-визуал» биомаркерни яратишга имкон берган.
Олдинги тадқиқотлар шизофрения билан оғриган одамларнинг сенсорли тармоқларида аномал мия алоқалари мавжудлигини кўрсатган, аммо айнан қайси тармоқлар бунга масъул экани ноаниқлигича қолиб келаётган эди.
Олимларнинг сўзларига кўра, аниқланган биомаркер руҳий бузилишни беш дақиқада аниқлаш ва анча замонавий даволаш усулларини қўллаш имконини беради.
Аввалроқ Ҳонконг политехника университети тадқиқотчилари мажонг ўйини кексаларнинг когнитив қобилияти, хотираси ва ҳиссий ҳолатига ижобий таъсир қилишини аниқлагани тўғрисида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
23:51 / 19.05.2025
Олимлар жазирама ва сув тошқинларининг яширин хавфини аниқлади
23:35 / 07.05.2025
Олимлар экстремал жазирамаларнинг асосий айбдорларини аниқлади
23:23 / 28.04.2025
Олимлар Ерни самолётлар ёрдамида совитиш усулини топди
22:00 / 27.04.2025