Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмаотадаги махсус иқтисодий ҳудудга Ўзбекистондан ишчи кучи жалб этилади
Ўзбекистон элчиси Бахтиёр Ибрагимов Олмаота вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Исатаев билан онлайн шаклда музокара ўтказди.
Унда аввал Олмаота вилояти ҳокими Марат Султангазиев билан эришилган келишувлар ижроси, Ўзбекистон ҳудудлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, ўзаро маҳсулот айрибошлаш ва мамлакатдан мавсумий мева ва сабзавотларни етказиб бериш масалалари хусусида фикр алмашилди.
Томонлар инвестициявий лойиҳаларни, шу жумладан Олмаота вилояти ҳудудида қадоқлаш маҳсулотлари, пойабзал, болалар озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этишнинг истиқболларини кўриб чиқдилар.
Шунингдек, "Алатау" махсус иқтисодий ҳудудига қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун Ўзбекистондан ишчи кучини жалб қилишга эътибор қаратилди.
Инвестиция лойиҳалари мезонлари ва ишчи кучини жалб қилиш масалаларини батафсил муҳокама қилиш учун вилоят ҳокимлигининг тегишли бошқармалари ва "Алатау" ҳудуди маъмурияти билан қўшимча учрашув ўтказиш бўйича келишиб олинди.
Мавзуга оид
10:18 / 23.05.2025
Ўзбекистонлик 1500 дан ортиқ фуқаро Словенияда иш топиши мумкин
00:46 / 06.05.2025
Хитойда мунтазам равишда ортиқча ишлаб келган репетитор ўз ишхонасида вафот этди
19:06 / 20.04.2025
Қозоғистонда ўтказилган ярим марафон вақтида икки киши вафот этди
10:49 / 14.04.2025