Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда хорижликлардан биометрик маълумотларни олиш бўйича синов 1 декабрдан бошланади
Россия ҳудудига Шереметево, Домодедово, Внуково, Жуковский халқаро аэропортлари орқали, шунингдек, Оренбург вилоятидаги «Маштаково» автомобил назорат-ўтказиш пункти орқали кирувчи ёки ундан чиқадиган барча хорижий фуқаролар назорат-ўтказиш пунктларида биометрик маълумотларни топшириши шарт.
2024 йил 1 декабрдан бошлаб чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Россия давлат чегарасини кесиб ўтишда биометрик шахсий маълумотларини экспериментал равишда тақдим этиши шарт, деб хабар берди Россия Транспорт вазирлиги.
Экспериментда Россия Ички ишлар вазирлиги, Рақамли ривожланиш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, ФХХ, Федерал Солиқ хизмати, Федерал ҳаво транспорти агентлиги ва Москва ҳукумати иштирок этмоқда.
Синов икки босқичда ўтказилади ва 2026 йил 30 июнида якунланади. Биринчи босқич 2024 йил 1 декабрда бошланади.
Россия ҳудудига Шереметево, Домодедово, Внуково, Жуковский халқаро аэропортлари орқали, шунингдек, Оренбург вилоятидаги «Маштаково» автомобил назорат-ўтказиш пункти орқали кирувчи ёки ундан чиқадиган барча хорижий фуқаролар назорат-ўтказиш пунктларида биометрик маълумотларни топшириши шарт.
2025 йил 30 июндан бошланадиган иккинчи босқич доирасида виза талаб қилинмайдиган мамлакатларнинг фуқаролари ягона портал мобил иловасидан фойдаланган ҳолда идентификация ва аутентификация ягона тизимида олдиндан рўйхатдан ўтиши, фотосуратини тақдим этиши, биометрик маълумотларни жойлаштириши, шунингдек, Россияга саёҳат мақсади тўғрисидаги маълумотлар билан ариза топшириши мумкин бўлади. Режим давлат чегараси орқали ўтадиган барча пунктларда қўлланилади.
Таъкидланишича, ўзгартиришлар Беларус фуқаролари, олти ёшга тўлмаган болалар, дипломатлар, бошқа давлатларнинг Россиядаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари, Россияда аккредитациядан ўтган турли халқаро ташкилотлар ходимлари, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига таъсир қилмайди.
Биометрик маълумотлар инсон шахсини аниқлаш имконини берувчи ноёб биологик ва физиологик хусусиятлардир. Биометриканинг бешта кенг тарқалган тури мавжуд: бармоқ изи, юз тасвири, овоз, кўз гавҳари, кафт ва бармоқ томирларининг нақши.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025