Жамият | 10:54 / 01.12.2024
6809
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятидаги божхонада 40 бош қушни кийимининг ичига яшириб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди

Қоидабузар фуқаро кийимлари орасига 40 бош саъва қушини яшириб олиб ўтаётганда тўхтатиб қолинган.

Фото: Тошкент вилояти божхона бошқармаси

Вилоят божхона бошқармасининг хабар беришича, вилоятдаги “Ғишткўприк” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатдан юртимизга кириб келаётган фуқаро хатти-ҳаракатлари божхона ходимларининг эътиборини тортган.

Ўтказилган шахсий кўрик пайтида шахс эгнидаги кийимининг ичига оғзаки сўровда маълум қилинмаган ҳамда декларацияланмаган 40 бош саъва қушлари яширилгани аниқланган.

Қайд этилишича, ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид