Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Politico: Еврокомиссия ноқонуний мигрантлар депортацияси қоидаларини кучайтиришни бошлади
Еврокомиссия ЕИ давлатларининг, жумладан, Полша, Италия ва Дания чақириқларига жавобан мигрантларни депортация қилишга оид янги директивани тайёрлаётгани маълум бўлди.
Еврокомиссия ЕИ давлатларининг, жумладан, Полша, Италия ва Дания чақириқларига жавобан мигрантларни депортация қилишга оид янги директивани тайёрламоқда. Бу ҳақда исмини ошкор этмаган европалик дипломатларга таяниб, Politico хабар берди. Янги қоидалар 2025 йилнинг феврал ойида Европа Иттифоқи ҳузуридаги доимий ваколатхоналарга топширилиши кутилмоқда
Қайд этилишича, ҳозирда Еврокомиссия янги директива бўйича талабларни инобатга олиш учун Европа Иттифоқига аъзо давлатлар билан маслаҳат қиляпти. Кўплаб чекловлар қаторидан, аъзо мамлакатларга энди Европа Иттифоқида қолиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш эркинлигини чеклашга рухсат берилиши мумкин.
Еврокомиссия ишининг яна бир йўналиши — мигрантларни учинчи давлатлардаги «қайта юбориш марказлари»га жўнатишдир (у ердан мигрантлар ўзлари келган ёки узоқ вақт ишлаган мамлакатига жўнатиб юборилади). Бунда келишув ҳозирда Албания ва Италия ўртасида амалда: Рим бошпана борасидаги аризаларни кўриб чиққунга қадар Албанияга ҳар йили 36 минг нафаргача мигрантни юбориши мумкин.
Politico суҳбатдошларидан бирининг таъкидлашича, олдинлари бундай вариант Европа комиссияси учун муаммоли бўлган, аммо ҳозирда уни муҳокама қилиш ҳолатлари кўпайган.
Октябр ойида Полша мамлакат чегарасини Беларус орқали кесиб ўтганларга бошпана беришни тўхтатиш орқали миграция қонунчилигини кучайтирган эди. Ундан олдин эса Германия, Франция, Дания, Швеция, Австрия, Италия ва Словения қўшни давлатлари билан чегара назоратини жорий этган. Ушбу қарорлар сайловчиларнинг мигрантлар оқимидан норозилиги ва Европада ўта ўнг сиёсий кучларнинг оммалашиб бораётгани фонида қабул қилинган.
Мавзуга оид
09:36 / 27.05.2025
Шимолий Европа давлатлари Россия томонидан хавфни кўрмоқда
15:12 / 26.05.2025
1 сентябрдан Москва ва Москва вилоятидаги мигрантлар геолокация бўйича кузатиб борилади
09:39 / 25.05.2025
АҚШ билан виза музокараси, Россиянинг талаблари ва билимли ёшларга мукофот — ҳафта дайжести
12:24 / 22.05.2025