Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Инсон ҳуқуқлари кенгаши раҳбари мигрантларга фуқаролик бериш ҳақида: «Бизга шаҳарларда қишлоқ қурадиган одамлар керак эмас»
Валерий Фадеев хорижлик ишчи кучининг шаффоф оқимини таъминлашга ва фақат интеграцияга тайёр бўлганларга Россия фуқаролигини беришга чақирди.
Меҳнат мигрантлари Россияга фақат таклифнома ва иш берувчининг жавобгарлиги остида келиши керак, мамлакат фуқаролигини олмоқчи бўлган шахсларга максимал талаблар қўйилиши керак, деди Россия фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш раҳбари Валерий Фадеев.
«Россия очиқ бўлиши керак, лекин мигрантларни мамлакатимизга қабул қилиш ва уларга паспорт бериш қоидалари жуда қаттиқ бўлиши керак. Бизга шаҳарларимиз ичида қишлоқлар ташкил қилмасдан, биз билан яшай оладиган одамлар керак», деди у.
«Биз миллионлаб одамларга паспорт тарқатдик ва ҳозир бизда, масалан, мактабда муаммолар бор. Маълум бўлишича, бола русчани зўрға билади ёки умуман русча гапирмайди, отаси зўрға гапиради, онаси умуман русча гапирмайди. <...> Менда савол бор: бизга бунақа Россия фуқаролари керакми? Йўқ, бизга керак эмас!», деди Фадеев. Унинг ишончи комилки, бундай мигрантлар ҳеч қачон жамиятга қўшилмайди, «расмий равишда эмас, балки моҳиятан Россия фуқароси бўлмайди».
Унинг фикрича, меҳнат мигрантлари фақат иш берувчи орқали келиши, маълум муддатга шартнома тузиши, шартноманинг бузилиши эса депортация учун асос бўлиши керак. Бундай тизим Россия иқтисодиёти учун зарур бўлган меҳнат мигрантларининг аниқ сонини белгилаш имконини беради, деди Фадеев.
Ҳозирча, унинг сўзларига кўра, расмийларнинг ҳеч бири Россия иқтисодиёти учун зарур бўлган меҳнат мигрантлари сонини айтмаяпти. Унга кўра, меҳнат мигрантлари оиласини Россияга олиб келмаслиги керак.
«Нега оилалар ва болаларни бу ерга олиб келишяпти? Уларнинг ҳаётини янада қулай қилиш учунми? Аммо шунинг учун кўплаб областлар аҳолиси: «Биз учун яшаш ноқулайроқ бўлиб қолди», демоқда», деди Фадеев.
Унинг сўзларига кўра, мамлакатда мигрантлар ташкил қилган қанча «гетто ва қишлоқлар» борлиги ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Этник анклавнинг пайдо бўлишига мисол сифатида у Калуга областидаги Обнинскни келтирди.
«Ҳозир у ерда кўплаб мигрантлар бор. Кўп одамлар шикоят қилади. Баъзи мактаб синфларида ярмидан кўпи аллақачон мигрантлар. Калуга областида қаттиқ чоралар кўрилмоқда, баъзиларига қўшилмайман», деди Фадеев.
Фадеев хорижликларни иқтисодиётнинг турли тармоқларида ишлашига кўплаб губернаторлар томонидан қўйилган чекловларни қўллаб-қувватламаслигини айтди.
«Энди ҳудудларда улар мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлашини тақиқлашни бошлади: қаердадир такси ҳайдовчиси, қаердадир савдо соҳасида. Нимага асосланиб? мигрант қирғиз ёки тожик деган асосдами? Бу заиф далил», деди Фадеев.
Унинг сўзларига кўра, ноёб касб ва малакага эга бўлган чет элликлар, ҳатто рус тилини билмаса ҳам, Россияга ишлашга таклиф қилиниши керак.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025