Қирғизистондаги шаҳарда барча жамоат жойлари бепул Wi-Fi билан таъминланди
Норин шаҳри бу кўрсаткич бўйича МДҲ давлатлари орасида биринчи бўлди.

Фото: economist.kg
Қирғизистоннинг Норин шаҳри МДҲ давлатлари ичида биринчи бўлиб жамоат жойларида бепул Wi-Fi тармоғини ташкил қилди.
Қайд қилинишича, «Smart Naryn-24» лойиҳаси доирасида барча жамоат жойларида бепул интернет тарқатилади.
Норин области маъмуриятининг маълум қилишича, ушбу лойиҳа шаҳарда рақамли инфратузилмани ривожлантириш ва аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган.
Лойиҳа иштирокчилари орасида Марказий Осиё университети, Sky Mobile, Skynet Telecom МЧЖ ва Норин шаҳри маъмурияти бор.
Мавзуга оид

14:45 / 06.05.2025
Москвада 9 майгача интернетга кириш чекланиши мумкин

12:13 / 06.05.2025
Сўх ва Шоҳимардонга автомобилда ўтиб-қайтишда муаммо юзага келди

21:02 / 29.04.2025
Қирғизистонда урушга ёллашда айбланган “Рус уйи” ходими ҳибсдан қўйиб юборилди

17:57 / 29.04.2025