Жаҳон | 22:00 / 07.12.2024
5937
2 дақиқада ўқилади

Шолц Германияда йил «анти-эркаги» деб тан олинди — ОАВ

Немис аёллари орасида ўтказилган сўровда у энг ёмон натижаларни қайд қилди.

Фото: Michael Kappeler / dpa / picture-alliance / ТАСС

Германия канцлери Олаф Шолц 2024 йилнинг «анти-эркаги» деб тан олинди. Сўров немис аёллари ўртасида қайси машҳур эркаклар кўпроқ эсда қолганини аниқлаш мақсадида ўтказилди.

Deutche Welle нашрининг қайд қилишича, шу йил футболчилик фаолиятини якунлаган «Реал Мадрид» ва «Бавария» клубларининг собиқ футболчиси Тони Кроос кўпчилик аёлларнинг хайрихоҳлигига эришди. Сўровда иштирок этганларнинг 17 фоизи уни йилнинг энг яхши эркаги деб тан олди. Иккинчи ўринда баскетболчи Деннис Шрёдер, учинчи ўринда Германия футбол терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагелсман қайд этилди.

Энг машҳур эркаклар ўнталигига бирор сиёсатчи киролмади. Аммо муқобил рўйхатда - «йилнинг анти-эркаклари» рейтингида биринчи ўринни сиёсатчилар эгаллади. Хусусан, немис аёллари бу йил канцлер Олаф Шолцни ҳаммадан кўра кўпроқ ёмон кўрди. Сўров иштирокчиларининг 1/3 қисмидан кўпроғи ундан норози бўлди. Иккинчи ўринда Иқтисодиёт вазири Роберт Хабек, учинчи ўринда эса яқинда ишдан бўшатилган молия вазири Кристиан Линднер қайд этилди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид