Жаҳон | 19:17 / 08.12.2024
4756
2 дақиқада ўқилади

Германияда ўтказилган кимошди савдоларида оппоқ холст 1,4 млн долларга сотилди

Ноодатий экспериментлари сабабли машҳурликка эришга рассмон Роберт Райман ушбу картинани яратишда металл учун мўлжалланган эмал бўёғидан фойдаланган.

Фото: Ketterer Kunst

Берлиндаги Ketterer Kunst кимошди савдоларида америкалик таниқли рассом Роберт Райманнинг картинаси сотилди. General 52” х 52” номли картина оқ рамкага тортилган оппоқ холстдан иборат.

ОАВ маълумотларига кўра, замонавий санъат асари 1,4 миллион долларга баҳоланган. Аввалига картина нархи 1,2 миллион доллар этиб белгиланган, аммо уни янада қимматроқ нархда сотиб оладиган харидор чиққан. Аукцион ғолибининг исми ошкор этилмаган.

Картина муаллифи Роберт Райман General 52” х 52” асарини 1970 йилда яратган. Ноодатий экспериментлари сабабли машҳурликка эришга рассмон картинани яратишда металл учун мўлжалланган эмал бўёғидан фойдаланган. Бу турдаги бўёқ пахтали холстлар учун тўғри келмайди, чунки у қопламани жуда мўрт қилади.

Вақт ўтиши билан картина шу қадар нозик бўлиб қолганидан унга тегиниш ёки кўргазмага қўйиш мумкин эмас. Акс ҳолда холст ёрилиб ёки сочилиб кетади. «Материал жуда сезгир ва нуқсонсиз юзадаги арзимаган излар ҳам унинг қийматини тушириб юборади. Мана, нима учун биз уни буюртмачига юбормаймиз», — дейди Ketterer Kunst кимошди уйи вакили.

Аввалроқ бозордаги капиталлашуви 17,4 миллиард доллар бўлган энг йирик блокчейн лойиҳаларидан бири Tron асосчиси Жастин Сун 6,2 миллион долларга сотиб олган бананни еб қўйганди.

Фозилбек Юсупов
Тайёрлаган Фозилбек Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш