Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда содир бўлган ЙТҲда 18 ёшли ҳайдовчи вафот этди
Кўкча дарвоза кўчасида BYD ва Equinox тўқнашди. Ҳодиса оқибатида Equinox ҳайдовчиси шифохонада вафот этган.
11 декабр куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Кўкча дарвоза кўчаси, Сузук ота маҳалла аркаси қаршисида соат 20:20 ларда ЙТҲ содир бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар беришича, 1988 йилда туғилган ҳайдовчи Р.К. бошқарувидаги BYD ва 2006 йилда туғилган А.Х. бошқарувидаги Equinox тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида Equinox ҳайдовчиси шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспортни таъмирлаш ёки уни фойдаланишга чиқариш қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:26 / 27.05.2025
Марказий Осиёнинг энг яхши шаҳри аниқланди
14:30 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
20:21 / 24.05.2025