Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Boeing 787 Dreamliner’ларни ишлаб чиқаришни оширишга 1 млрд доллар сармоя киритади
Компания турли муаммолар сабаб узоқ вақтдан бери 787 Dreamliner самолётларини ишлаб чиқариш сонини ошира олмаётганди. Энди Boeing 2026 йилга бориб ишлаб чиқаришни ойига 10 та самолётгача етказмоқчи.
Американинг Boeing Cо. авиасозлик концерни 787 Dreamliner самолётлари ишлаб чиқариладиган Жанубий Каролинадаги комплексини кенгайтиришга 1 миллиард доллар сармоя киритади.
Компания пресс-релизида таъкидланишича, операцияларнинг кенгайиши Boeing компаниясига бу турдаги самолётларни ишлаб чиқариш мақсадларига эришишга ёрдам беради. 787 Dreamliner’ни ишлаб чиқариш дастури 2026 йилга бориб ишлаб чиқаришни ойига 10 та самолётгача оширишни назарда тутади. Жорий йил охирига қадар Boeing ойига беш дона 787 Dreamliner ишлаб чиқариш кўрсаткичига эришмоқчи.
Boeingʼнинг Жанубий Каролинадаги корхонаси 2009 йилдан бери фаолият юритади ва ҳозирги кунда у ерда 7,8 мингдан зиёд ходим иш билан таъминланган. Операцияларнинг кенгайтирилиши заводда кейинги беш йилда қўшимча 500 та иш ўрни яратиш имконини беради.
Компания турли муаммолар сабаб узоқ вақтдан бери 787 Dreamliner самолётларини ишлаб чиқариш сонини ошира олмаётганди. Ушбу сериядаги лайнерларни етказиб бериш деярли икки йилга тўхтаб қолган — 2022 йил ўрталарига қадар бунга ишлаб чиқаришдаги қоидабузарликлар сабаб бўлган бўлса, жорий йилда регуляторлар аниқланган бошқа муаммолар сабаб текширувларни кучайтирган.
Ноябр охиридаги маълумотларга кўра, Boeing 787 сериясидаги 758 та самолётни етказиб бериш бўйича буюртмаларни бажармаган. 2024 йил бошидан бери концерн капитализацияси 36 фоизга тушиб кетган.
Аввалроқ АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари Boeing компанияси билан 15 та KC-46 Pegasus ёнилғи қуювчи самолётини ишлаб чиқариш бўйича 2,4 миллиард долларлик шартнома имзолагани маълум бўлганди.
Мавзуга оид
21:53 / 02.05.2025
Трамп президент самолётини алмаштиришга қарор қилди
19:24 / 16.04.2025
Россия АҚШдан музлатилган активлари ҳисобидан Boeing самолётларини сотишни сўради — Bloomberg
21:41 / 21.03.2025
Трамп тарихдаги энг ҳалокатли самолёт яратилганини эълон қилди
22:05 / 11.01.2025