Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги энг йирик айсберг яна ҳаракатланишни бошлади
Дунёдаги энг йирик А23а айсберги Скотия денгизидаги тузоқдан чиқиб кетишга муваффақ бўлди.
Дунёдаги энг йирик А23а айсберги Скотия денгизидаги тузоқдан чиқиб, Жанубий океан томон ҳаракатланишни бошлади, деб хабар беради Daily Mail.
Олимлар А23а майдони деярли тўрт минг квадрат километрни ташкил этишини тахмин қилган. Бу Ню-Йоркнинг майдонидан уч баравар (тахминан 780 квадрат километр), Москва майдонидан эса 1,6 баравар (тахминан 2500 квадрат километр) катта.
«А23а яна ҳаракатни бошлаганини кўриш қувончли. У Антарктидадан ажралган бошқа йирик айсберглар йўналишида кетиш ёки кетмаслигини кузатиш қизиқ. Энг муҳим жиҳати унинг маҳаллий экотизимга қандай таъсир кўрсатишида», — дейди океанограф Эндрю Мейерс.
А23а айсберги Антарктида соҳилларидан 1986 йилда ажралиб чиққан, бироқ кўп ўтмай Ведделл денгизига «тиқилиб қолган». Ўттиз йил давомида у статик «муз ороли» сифатида турган, жойидан қимирламаган. 2020 йилга келиб у яна ҳаракатланишни бошлаган. Апрел бошларида А23а Антарктиданинг циркумполяр оқимига кириб қолганди — бу Ер юзидаги барча дарёларда оқадиган сувдан юз баробар кўпроқ сувни айлантирадиган улкан куч ҳисобланади.
Августда эса у Антарктида шимолидаги жойида бир неча ойдан бери айланаётгани, аслида эса улкан муз бўлаги энг кучли океан оқими орқали ҳаракатланиши кераклиги тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:10 / 23.03.2025
Олимлар Антарктидадан ажралиб чиққан айсберг остида фаол экотизим мавжудлигини аниқлади
10:12 / 18.03.2025
Овлоқ ва хавфли жой. Антарктидадаги базада олимлар ўз ҳамкасбидан қутқаришни сўрамоқда
13:34 / 07.03.2025
Денгиз музликларининг майдони тарихий минимумгача қисқарди
23:00 / 25.01.2025