Ўзбекистон | 20:14 / 16.12.2024
13165
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Янгийўл тумани ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган Нилуфар Нормирзаева Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Нилуфар Нормирзаева Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Нилуфар Нормирзаева 1976 йил Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. Мутахассислиги — мусиқа ўқитувчиси, миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими.

У фаолияти давомида Янгийўл тумани ҳокимлигининг бир қатор масъул лавозимларида фаолият олиб борган.

Тайинловга қадар, Янгийўл тумани ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

Октябр ўрталарида Отабек Турсунов Тошкент вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи этиб, декабр бошларида эса Хуршид Қорабоев вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган эди.

Фозилбек Юсупов
Тайёрлаган Фозилбек Юсупов

Мавзуга оид