Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япониядаги йирик банклардан бири мижозларнинг 6,5 млн доллари ўғирлангани учун кечирим сўради
Япониянинг Mitsubishi банкида сейф бўлмалари залига масъул ва уларнинг калитидан фойдаланиш ваколатига эга ходим беш йил давомида ўғрилик содир этиб келгани маълум бўлди.
Япониянинг Mitsubishi UFJ Financial Group, Inc (MUFG) банки ўз ходими мижозларнинг сейф бўлмаларидан 1 миллиард иенадан (тахминан 6,54 миллион доллар) зиёд пулларни ўғирлагани учун кечирим сўради, деб хабар бермоқда Associated Press.
Банк вакиллари айни вақтда ҳолат юзасидан тергов олиб борилаётганини маълум қилди. Маълумотларга кўра, ўғриликни сейф бўлмалари залига масъул бўлган ва уларнинг калитидан фойдаланиш ваколатига эга ходим амалга оширган. У беш йил давомида — жорий йилнинг октябрида «фаолияти» аниқлангунга қадар ўз жиноятини содир этиб келган.
Қонунбузар аёл ўз айбига иқрор бўлиб, тергов билан ҳамкорлик қилишга рози бўлган.
«Мазкур ҳолат мижозларимизнинг ишончига путур етказди ва банк бизнесимиз асосини заифлаштирди», — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ўғрилик тўғрисида хабарлар тарқалгач, яна ўнлаб мижозлар эҳтимолий йўқотишлари ҳақида ариза билан мурожаат қилган ва банк ушбу аризаларни кўриб чиқиш билан шуғулланмоқда.
MUFG иши сўнгги вақтларда Япониядаги йирик молиявий муассасаларда кузатилган иккинчи жиноий фаолиятдир. Ноябр ойида Nomura Holdings собиқ ходими ўғрилик, Ҳиросимада мижозни ўлдиришга ва уни ёқиб юборишга уринишда гумонланаётганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025
Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақидаги гапларидан кейин истеъфо берди
09:05 / 21.05.2025