Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония сунъий йўлдошлар юкланган биринчи тўлиқ тижорат ракетасини яна учира олмади
Space One компанияси ўзининг Kairos-2 ракетасини учиришда муваффақиятсизликка учради. Март ойида ушбу компания ракетаси портлаб кетганди.
Япониянинг Space One компанияси Вакаяма префектурасидаги Spaceport Kii старт майдончасидан бешта сунъий йўлдошга эга ўзининг Kairos-2 ракетасини учиришга уриниб кўрди, бироқ яна муваффақиятсизликка учради.
Сунъий йўлдошлар орбитага чиқарилганида, бу мамлакатда фақат хусусий бизнес кучи билан биринчи марта сунъий йўлдошларнинг муваффақиятли учирилиши бўларди. NHK телерадиокомпаниясининг маълум қилишича, парвоз носозлик туфайли амалга ошмаган.

Space One 2030 йилга бориб ҳар йили учириладиган ракеталар сонини 30 тага етказишни режалаштирган. Компания, шунингдек, ракеталар қувватини ошириб, рақобатбардош нархларда нисбатан йирик сунъий йўлдошларни орбитага чиқариш ниятида.
Қаттиқ ёнилғили Kairos-2 уч поғонали ракетасининг узунлиги 18 метрни, оғирлиги эса 23 тоннани ташкил этади — уни ишга тушириш устидаги ишлар 2018 йилдан бери давом этиб келмоқда. Ракетанинг 13 март куни ўтказилган биринчи парвози двигателдаги носозлик сабаб муваффақиятсиз кечганди, натижада портлаш юз берган ва унинг қолдиқлари одамлар истиқомат қилмайдиган ҳудудга сочилиб кетган эди.
Японияда космик парвозлар мамлакат Аэрокосмик тадқиқотлар агентлиги орқали давлат бюджетидан молиялаштирилади. Охирги ўн йилда агентлик томонидан 30 та ракета учирилган. Агентликка боғлиқ Mitsubishi Heavy Industries корпорацияси ҳам сунъий йўлдошларни давлат космодромидан ҳам учириб туради.
Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025
Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақидаги гапларидан кейин истеъфо берди
09:05 / 21.05.2025