Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Англиядаги 6 миллиондан зиёд объект сув остида қолиши мумкин — тадқиқот
Олимлар иқлим ўзгариши туфайли 2050 йилга бориб Англиядаги миллионлаб кўчмас мулк объектлари сув остида қолиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
2050 йилга бориб Англиядаги 6 миллиондан зиёд кўчмас мулк объектлари сув остида қолиши мумкин. Бу ҳақда Атроф-муҳит муҳофазаси агентлигининг ҳисоботига таяниб, The Guardian хабар берди.
«Англиядаги 6,3 миллионга яқин кўчмас мулк объектлари (уйлар ва корхоналар) бир ёки бир нечта манбалар — дарёлар, денгизлар ва ер усти сувлари тошқинлари сабаб сув остида қолиши мумкин», — дейилади ҳужжатда.
Тадқиқотга кўра, иқлим ўзгариши туфайли 2050 йилга бориб сув тошқини хавфи остида бўлган уйлар ва бошқа кўчмас мулкларнинг умумий сони 8 миллионга етади.
«Бошқача айтганда, аср ўрталарида Англиядаги ҳар тўртта объектдан биттаси сув тошқини хавфи мавжуд ҳудудда жойлашган бўлади», — дея таъкидланади ҳисоботда.
Олимларнинг огоҳлантиришича, жиддий сув тошқинлари мамлакат учун оғир иқтисодий оқибатларни юзага келтириши мумкин. 2016 йилдан 2019 йилгача Англия ва Уэлсдаги сув тошқинлари оқибатида кўрилган зарар турли баҳолашларга кўра, 504 миллиондан 924 миллион фунт стерлинггача бўлган.
Британияда мунтазам ёмғирлар сабаб ҳар йили кучли сув тошқинлари рўй беради. Жорий йилнинг сентябр ойида содир бўлган сув тошқини оқибатида Англиянинг турли ҳудудларидаги 630 га яқин бино сув остида қолганди.
Аввалроқ олимлар Дания пойтахти сув остида қолиши мумкинлигидан огоҳлантирганди. Копенгаген университети профессорига кўра, мамлакат пойтахтида сув босиш хавфининг олдини олиш учун ботқоқликларни қуритиш самарали ечим ҳисобланади.
Мавзуга оид
23:51 / 19.05.2025
Олимлар жазирама ва сув тошқинларининг яширин хавфини аниқлади
14:52 / 21.04.2025
Океан устидан ғалаба
23:24 / 01.04.2025
Австралияда сув тошқинлари оқибатида 100 мингдан ортиқ чорва нобуд бўлди
15:39 / 11.03.2025