Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
4,5 мингта бино ва 6 минг гектар ер тадбиркорларга таклиф қилинади
Узоқ йиллардан бери давлат монополиясида бўлган йўлларни таъмирлаш ва сақлашга хусусий секторни жалб қилиш ишлари кенгайтирилади.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича жорий йил якунлари ва 2025 йилга асосий режалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ҳамда етакчи тадбиркорлар билан мулоқот бошланди.
Тадбиркорлар бу йилда 11,5 триллион сўмлик 3 мингта давлат мулки ва 4 минг гектар ерни сотиб олиб, бизнесини бошлади.
Келаётган йилда яна 4,5 мингта бино ва 6 минг гектар ер тадбиркорларга таклиф қилинади.
Узоқ йиллардан бери давлат монополиясида бўлган йўлларни таъмирлаш ва сақлашга хусусий секторни жалб қилиш ишлари кенгайтирилади. Бу йил 260 километр йўлларни сақлаш ишлари тадбиркорларга берилди. Келаси йили бу 3 минг километрга етказилади.
“Ташаббусли бюджет” доирасида йўлларни таъмирлаш ишларининг 92 фоизи хусусий пудратчилар томонидан амалга оширилди. Бу 100 фоизга етказилади.
Осиё тараққиёт банки иштирокида 86 та туманда қуриладиган 841 километр йўллар тўлиқ маҳаллий пудратчилар томонидан амалга оширилади.
Мавзуга оид
13:03 / 20.05.2025
Тадбиркорларга модулли меҳмонхоналар қуриш учун субсидия ажратилади
16:17 / 03.05.2025
Тошкентда рухсатсиз ўрнатилган реклама, баннер ва пешлавҳалар олиб ташланмоқда
16:23 / 30.04.2025
Турагентлик фаолияти учун лицензия талаби бекор қилинади
14:26 / 29.04.2025