Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Банклар 2025 йилда четдан давлат кафолатисиз 6 млрд доллар жалб қилади
Корхоналарнинг банклардаги маблағлари 20 триллион сўмга ошиб, 107 триллион сўмга етди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича жорий йил якунлари ва 2025 йилга асосий режалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ҳамда етакчи тадбиркорлар билан мулоқот бошланди.
Сўнгги йилларда иқтисодиётда пул кўпайгани, инвестиция лойиҳаларини барқарор молиялаштиришнинг мустаҳкам асоси яратилгани таъкидланди.
Жумладан, корхоналарнинг банклардаги маблағлари 20 триллион сўмга ошиб, 107 триллион сўмга етди. Аҳоли омонатлари ҳам 25 триллион сўмга кўпайиб, 105 триллион сўм бўлди.
Бу банклар барқарор ривожланаётгани, уларга аҳоли ва тадбиркорлар ишончи ортиб бораётганидан далолат экани таъкидланди.
Йил якуни билан ажратилган жами кредитлар 275 триллион сўмни ташкил қилади. 2025 йилда бу 300 триллион сўмдан ошиши ҳисоб-китоб қилинган.
Айниқса, кичик бизнесга бериладиган кредитлар улуши ҳозирги 28 фоиздан 40 фоизга оширилиб, 120 триллион сўмга етказилади.
Тадбиркорлар эҳтиёжидан келиб чиқиб банкларимиз 2025 йилда четдан давлат кафолатисиз 6 миллиард доллар жалб қилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
13:03 / 20.05.2025
Тадбиркорларга модулли меҳмонхоналар қуриш учун субсидия ажратилади
16:17 / 03.05.2025
Тошкентда рухсатсиз ўрнатилган реклама, баннер ва пешлавҳалар олиб ташланмоқда
16:23 / 30.04.2025
Турагентлик фаолияти учун лицензия талаби бекор қилинади
14:26 / 29.04.2025