Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда камида 100 млрд сўм солиқ тўлаётган 142 нафар “чемпион” тадбиркор пайдо бўлди
Президент бошқа салоҳиятли тадбиркорларни ҳам қўллаб-қувватлаб, “чемпион” тадбиркорларни кўпайтириш кераклигини таъкидлади.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича жорий йил якунлари ва 2025 йилга асосий режалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ҳамда етакчи тадбиркорлар билан мулоқот бошланди.
Мамлакатда 5 мингдан зиёд ишчиси бор, йиллик даромади 1 триллион сўмдан ошган, камида 100 миллиард сўм солиқ тўлаётган 142 нафар “чемпион” тадбиркорлар пайдо бўлди.
Бу корхоналар энг илғор технологиялар ва янгича бошқарувни жорий этган, ўзлари арзон ресурс олиб келаяпти, кредит ва солиқни ўз вақтида тўлаяпти, муддати ўтган қарзи йўқ.
Муҳими, улар ҳар куни янгиликка интилиб, изланишдан тўхтамаяпти. Улар кўп тармоқли корпорацияга айланиб, ёндош соҳалар ривожига ҳам катта ҳисса қўшаяпти.
Президент бошқа салоҳиятли тадбиркорларни ҳам қўллаб-қувватлаб, “чемпион” тадбиркорларни кўпайтириш кераклигини таъкидлади.
Бундай тадбиркорларга ер ва бинони тўғридан тўғри бериш, давлат корхоналарини ҳам узоқ муддатга бошқарувга топшириш, ҳарбий саноат, дронлар ишлаб чиқариш, IT ва сунъий интеллектни кенг ривожлантиришда улар билан манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш мумкинлиги қайд этилди.
Мавзуга оид
13:03 / 20.05.2025
Тадбиркорларга модулли меҳмонхоналар қуриш учун субсидия ажратилади
16:17 / 03.05.2025
Тошкентда рухсатсиз ўрнатилган реклама, баннер ва пешлавҳалар олиб ташланмоқда
16:23 / 30.04.2025
Турагентлик фаолияти учун лицензия талаби бекор қилинади
14:26 / 29.04.2025