Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Садир Жапаров: Қирғизистонда тежалган ҳар бир литр сув қўшниларимизга ёрдамдир
Қирғизистон етакчиси дунёда экологик вазиятнинг ёмонлашуви туфайли сув танқислиги йил сайин ортиб бораётганини айтди.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Бишкекдаги III Халқ Қурултойида сўзлаган нутқи чоғида аҳолини сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга чақирди.
У дунёда экологик вазиятнинг ёмонлашуви туфайли сув танқислиги йил сайин ортиб бораётганини айтди.
«Биз тоғли мамлакатмиз, дарёлар манбаларида жойлашганмиз. Сув ресурсларимиз нафақат бизни, балки қўшни давлатларни ҳам таъминлайди. Шу билан бирга, тежалган ҳар бир литр сув қўшниларимизга мададдир. Сувдан оқилона фойдаланиш нафақат ўзимиз, балки қўшни давлатларда яшовчи халқлар олдидаги масъулиятимиздир», деди Қирғизистон раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, аҳолини суғориш суви билан бирга ичимлик суви билан таъминлаш доимий эътибор ва қатъий ҳаракатни талаб этади.
«Биз бу муаммонинг жиддийлигини тушунамиз. Сўнгги йилларда 400 мингдан ортиқ аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминладик, 2025 йилда эса қўшимча равишда 150 минг кишини сув билан таъминлашни режалаштирганмиз. Юртимиздаги ҳар бир оила тоза сув билан таъминланмагунча, биз тўхтаб қолмаймиз», деди у.
Икки кун давом этадиган Қурултойда республиканинг барча вилоятларидан 698 нафар делегат, жумладан, 30 та миллат вакиллари, 30 та хориждаги меҳнат мигрантлари вакиллари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, парламент депутатлари, давлат органлари вакиллари ва давлат ҳокимияти, маҳаллий ҳукумат вакиллари иштирок этмоқда.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025