Фан-техника | 20:50 / 23.12.2024
1867
2 дақиқада ўқилади

Японияда сунъий гравитацияга эга Ой мажмуаси прототипи қурилади

Япония Ойни забт этиш йўлида сунъий гравитацияга эга тўлиқ ўлчамли турар жой мажмуасининг прототипини фойдаланишга топширади. У ўз ичига 10 минг кишини сиғдира олиши кутилмоқда.

Фото: Kyodo News

Японияда 2030 йилга бориб Ойни ўзлаштириш учун мўлжалланган сунъий гравитацияга эга тўлиқ ўлчамли турар жой мажмуасининг прототипини фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Kyodo агентлиги.

Мазкур лойиҳа билан мамлакатдаги энг йирик қурилиш корпорацияларидан бири бўлган Kajima ҳамда хусусий Киото университети мутахассислари шуғулланишга келишиб олди.

The Lunar Glass номи остидаги айланувчан параболик тузилма баландлиги 400 метрни, диаметри эса 200 метрни ташкил этади. У ўз ичига 10 минг кишини сиғдира олиши тахмин қилинмоқда.

Лойиҳа жорий молиявий йилда ишга туширилади — компютер ишланмалари ва моделларни тайёрлаш бошланади. Айни вақтга қадар Kajima корпорацияси ва Киото университетининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида параболик мажмуанинг 1:2000 масштабдаги кичрайтирилган прототипи ишлаб чиқилган.

Япониядаги кўплаб корпорациялар ҳозирда Ойни ўзлаштириш билан боғлиқ турли лойиҳаларни амалга оширмоқда. Хусусан, Ернинг табиий йўлдоши бўйлаб ҳаракатланишга мўлжалланган вездеходларни Япониянинг энг йирик автомобилсозлик компанияси — Toyota Motor яратмоқда.

Мавзуга оид