Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореянинг лавозимидан вақтинча четлатилган президенти яна сўроққа келмади
Юн Сок Ёл ҳарбий ҳолат эълон қилиниши бўйича очилган иш доирасида кўрсатма беришни яна истамади.
Жанубий Кореянинг лавозимидан вақтинча четлатилган президенти Юн Сок Ёл ўзига нисбатан очилган иш доирасида Коррупция бўйича тергов идорасига (CIO) сўроққа келмади.
Yonhap хабарига кўра, сиёсатчи ҳарбий ҳолат эълон қилиниши бўйича очилган иш доирасида 25 декабр куни сўроққа чақирилган эди. Марказий разведка бошқармаси билан биргаликда тергов олиб бораётган расмийларнинг айтишича, собиқ давлат раҳбари бир кун аввал сўроққа чақирув қоғози олган. У исёнга уриниш ва ҳокимиятни суиистеъмол қилишда айбланмоқда.
Маълум қилинишича, агар Юн Сок Ёл сўроққа чақирувни асоссиз сабабсиз эътиборсиз қолдиришда давом этса, Марказий разведка бошқармаси 48 соатлик ҳибсга олиш қарорини қабул қилиши мумкин.
Юн 15 ва 16 декабр кунлари ҳам прокуратурага чақирилган, бироқ турли баҳоналар билан бормаган эди.
3 декабр куни Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этилганини маълум қилди. Кейинчалик у парламент депутатлари қаршилиги туфайли, ҳарбий ҳолатни бекор қилишга рози бўлди. Мамлакатда ҳарбий ҳолат тахминан беш соат давом этди.
Шундан сўнг, парламент президентга импичмент эълон қилиб, лавозимидан вақтинча четлатди. Ҳарбий ҳолат эълон қилиниши бўйича очилган иш тергови давом этмоқда.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
17:25 / 07.05.2025
T'way Air Сеулдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди
21:14 / 05.05.2025