Ўзбекистон | 10:50 / 27.12.2024
926
2 дақиқада ўқилади

“Ягона интеграциялашган экотизим” ахборот тизими ишга туширилади

Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг металлургия тармоғида хавфсизликни назорат қилиш функцияси Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига ўтказилади.

“Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (Қўмита) раиси ва унинг ўринбосарлари зиммасига 2025 йилда қуйидаги устувор вазифалар юкланди, жумладан:

🔹саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланишдаги хавфсизлик талабларини қайта кўриб чиқиш;
🔹саноат хавфсизлигини таъминлашда масофадан назорат қилиш механизмини жорий этиш;
🔹саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш.

Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг металлургия тармоғида хавфсизликни назорат қилиш функцияси қўмитага ўтказилади.

Инспекция тузилмасидаги Бекобод кон-техника инспекцияси тугатилади.

Қўмита тузилмасида қуйидагилар ташкил этилади:

🔹Навоий саноат хавфсизлиги инспекцияси;
🔹Олмалиқ саноат хавфсизлиги инспекцияси;
🔹Бекобод саноат хавфсизлиги инспекцияси;
🔹Темирйўл саноат хавфсизлиги инспекцияси.

2025 йил якунигача “Ягона интеграциялашган экотизим” ахборот тизими ишга туширилади. 

2025 йил 1 июлдан саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги белгиланган ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга жарима қўллаш тартиби жорий этилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид