Жаҳон | 17:24 / 02.01.2025
2942
2 дақиқада ўқилади

Ню Йоркда тунги клуб яқинида отишма содир бўлди. Ярадорлар бор

Полиция маълумотларига кўра, қуролланган тўрт нафар шахс клубнинг кириш қисмида турган фуқароларни тартибсиз ўққа тутган. Яраланганларнинг барчаси 20 ёшгача бўлган ўсмирлар.

Фото: Robert Mecea

Ню Йоркдаги тунги клубда содир бўлган отишма оқибатида камида 10 киши яраланди, деб хабар бермоқда The New York Post.

Қайд этилишича, отишма 1 январ куни кечаси Куинсдаги Amazura клубида ташкил этилган ёпиқ базмда юз берган. Полиция маълумотларига кўра, қуролланган тўрт нафар шахс клубга кириш йўлагида турганларга қарата камида 30 маротаба тартибсиз ўқ узган.

Жабрланганларнинг барчаси — 16 ёшдан 20 ёшгача бўлган ўсмирлардир. Уларнинг барчаси шифохонага етказилган. Яраланганлар аҳволи оғир эмаслиги айтилмоқда.

Полиция гумонланувчилар жиноят жойидан яширинган Infiniti маркасидаги кулранг автомобилни қидирувга берган.

Аввалроқ Черногориянинг Цетине шаҳрининг тарихий марказида маҳаллий аҳоли вакили ўт очиши оқибатида 12 киши ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди. Ўт очишда гумонланаётган Ацо Мартинович кун давомида кафеда спиртли ичимлик ичган, кейин эса уйига бориб, қуролини олиб чиққан, мавжуд маълумотларга кўра, унда бу қурол учун рухсатнома бўлган.

Фозилбек Юсупов
Тайёрлаган Фозилбек Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид