Японияда 2720 йилга бориб бир нафар 14 ёшдан кичик бола қолиши мумкин — прогноз
Туғилишлар сони кескин пасайгани сабаб башорат 100 йил олдинга сурилган.

Фото: The Japan Times
Япон олимлари прогноз қилишича, 2720 йил бошига келиб мамлакатда 14 ёшдан кичик атиги бир нафар бола қолади. Тохоку университети профессори Хироси Есиданинг сўнгги ҳисоб-китоблари шундан далолат бермоқда, деб хабар берди The Japan Times газетаси.
Илгари бундай вазият 2821 йилда юз бериши тахмин қилинганди. Аммо болалар сонининг камайиш жараёнини кузатиб борувчи онлайн соатлар ёрдамида қайта ишланган янги маълумотлар энди бошқа санани — 2720 йил 5 январни кўрсатмоқда. Ушбу соатлар Японияда ёш авлод улушининг тез суръатлар билан пасайиб бораётганини акс эттиради.
Охирги ҳисоб-китоблар Японияда 2024 йилги туғилиш статистикасини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилди.
Япониядаги демографик инқироз
Туғилишлар сонининг пасайиши умумий аҳоли сони қисқариши фонида яққол кўзга ташланмоқда.
Аҳолининг кескин қариши ва туғилиш даражасининг пасайиши Япония ҳукумати ва жамияти учун асосий муаммоларга айланмоқда. Олимларнинг фикрича, демографик сиёсатда ўзгаришлар бўлмаса, вазият ёмонлашишда давом этади. Ҳозирги кунда Япония аҳолисининг атиги 11 фоизи 15 ёшгача бўлган болалардан иборат, қарийб 30 фоизи эса 65 ёшдан ошган.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Мавзуга оид

18:09 / 04.05.2025
Японияда 15 ёшгача бўлган болалар сони кескин қисқариб кетди

22:33 / 28.04.2025
Фужи тоғига чиқишга уринган хитойлик талаба тўрт кун ичида икки марта қутқарилди

00:43 / 25.04.2025
Японияда салкам 30 йил автобус бошқарган ҳайдовчи 7 доллар ўғирлагани учун ишдан бўшатилди

20:48 / 22.04.2025